Фото: Google Images
Испания Киевни Patriot комплекслари учун ракеталар билан таъминлайди, бироқ учириш мосламасининг ўзини топширишдан бош тортди, деб хабар берди мамлакат ҳукуматидаги манбалар El Pais газетасига.
Нашрнинг қайд этишича, Испания Мудофаа вазирлиги ҳар бири бир миллион евродан ортиқ турадиган “жуда чекланган миқдордаги ракеталарни” топширишга рози бўлган.
Шу билан бирга, Испания мудофаа департаменти Киевнинг Patriot комплексининг учириш мажмуасини топшириш ҳақидаги илтимосини рад этди.
Умуман олганда, Испанияда учта Patriot батареяси мавжуд — бири Туркиянинг Адана шаҳри яқинида, иккинчиси Валенсиядаги ҳарбий-денгиз базасида, учинчиси эса ҳарбий машғулотларда қўлланилмоқда. Уларнинг барчаси 2004-2014 йиллар оралиғида Германиядан сотиб олинган.
Politico нашри Афина ҳам Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортгани, буни Греция ва Туркия муносабатларида юзага келаётган вазият билан изоҳлагани ҳақида хабар беради.
"Греция Украинага С-300 ёки Patriot тизимларини юбормоқчи эмас. Биз сўров олдик, лекин нима учун буни қила олмаслигимизни тушунтирдик, бу — тизимлар бизнинг мудофаа қобилиятимизни сақлаб туриш учун жуда муҳим", — деди Греция ҳукумати раҳбари Кириакос Мицотакис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди