Ҳиндистонда автобуснинг ағдарилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-05-2016 | 17:38 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Май 2016 года
386

Ҳиндистонда автобуснинг ағдарилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди

 Ҳиндистонда автобуснинг ағдарилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимолида йўловчи автобуснинг дарага қулаб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “RIA Novosti” нашри хабар бермоқда.

Автобуснинг қулаши натижасида яна саккиз киши тан жароҳати олган. Ушбу ҳодиса Уттаракханд штатида рўй берди. Йўловчилар Маси пунктидан Раммангар шаҳрига йўл олишганди.

Ҳозирги пайтда қутқарув оператцияси давом этмоқда.


Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru