Путин ўқувчи қизнинг хатига жавобан унга лабрадор кучукча ҳадя этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2014 | 12:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Декабр 2014 года
2 103

Путин ўқувчи қизнинг хатига жавобан унга лабрадор кучукча ҳадя этди

Путин ўқувчи қизнинг хатига жавобан унга лабрадор кучукча ҳадя этди

Россия президенти Владимир Путин тобольсклик мактаб ўқувчиси Екатеринага «Зумрад» лақабли лабрадор-ретривер зотидаги кучук боласини ҳадя этди, Бу хақда «Газета.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

13 ёшли қизалоққа совғани Тобольск маъмурияти раҳбари Владимир Мазур топширди. «Мен аввалига мактубимни Қорбобога жўнатмоқчи эдим, бироқ у мавжуд эмаслиги учун Владимир Владимировичга йўлладим», — деди Екатерина.

Қиз Путинга ноябрь ўрталарида юборган хатида «яхши» ва «аъло» баҳоларга ўқишини, ҳайвонларни севишини ҳамда лабрадор боқишни жуда ҳам исташини ёзган эди. Екатерина орзуси амалга ошганидан қувониб, президентга миннатдорлик билдирди.

Фото: vesti.ru

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru