Ҳиндистон шимолидаги оммавий тўқнашувларда 250 га яқин одам жароҳат олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистон шимолидаги оммавий тўқнашувларда 250 га яқин одам жароҳат олди

Ҳиндистон шимолидаги оммавий тўқнашувларда 250 га яқин одам жароҳат олди

4 сентябрда Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви оқибатида деярли 250 киши жароҳат олди. Бу ерда 2 ойдан бери оммавий тартибсизликлар давом этмоқда. Бу ҳақда "Кун" нашрида маълум қилинди.

Нашр маълумотларига кўра, энг ашаддий тўқнашувлар Анантнаг ва Шопиан округларида юз берган, бу ерда ёшлар полиция бўлимлари ва маҳаллий ҳукумат биноларига тош улоқтира бошлаганлар. Полиция бунга жавобан металл шарчалар билан отувчи пневматик қуроллардан ўқ узган. 100 дан ортиқ одам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Бундан аввалроқ Анантнаг округидаги тартибсизликлар оқибатида полиция томонидан отилган шарча бир ўсмир бошига тегиб, унинг ҳалок бўлишига олиб келган. Бу охирги 2 ой ичида тартибсизликлардан ҳалок бўлган 74-қурбон бўлди. Якшанбадаги тартибсизликлар ўсмирнинг ўлимига жавобан содир бўлган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru