17
---
Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?
Иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, гриппдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш янглиш хулосадир, деб таъкидлайди ССВ. Вазирлик касалликдан қанча вақтда тўлиқ халос бўлиш ва хасталикдан сўнг нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот берди.
Куз-қиш мавсуми — гриппга чалиниш ҳолатлари кўпаядиган давр. Шунингдек, ушбу касалликнинг симптомларидан кўра асоратлари хавфлироқ бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги касаллик ва ундан тузалиш муддатлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш — янглиш хулоса. Негаки гриппнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади.
Таҳлилларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Хасталикнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак.
Таъкидланишича, бу ҳар кимда ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Бу вирусларга қарши курашиш натижасида иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади. Шу сабабли бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади.
Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши эҳтимоли мавжуд.
Шу туфайли гриппдан тузалган беморларга жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тўғри овқатланиш, витамин терапияси, ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаcи, массаж ва физиотерапия машқлари тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди