Тарим мумиёлари: Ғарбий Хитойдаги сирли европоид халқ излари (фото)

1 дақиқа ўқиш5.1K
Тарим мумиёлари: Ғарбий Хитойдаги сирли европоид халқ излари (фото)
Ғарбий Хитойда археологлар кутилмаган ташқи кўринишга эга бўлган ўнлаб мумиёларни топдилар. Улар оқ танли, малла сочли ва баланд бўйли бўлиб, бундан минг йиллар олдин Такламакон чўлида, Тарим дарёси ҳавзасида дафн этилган. Бу топилма қадимги цивилизация ва маданиятлар ўртасидаги алоқалар ҳақида янги маълумотларни очиб бериши мумкин.

Сирли халқ излари
Тарим мумиёлари: Ғарбий Хитойдаги сирли европоид халқ излари (фото)
Баъзи тадқиқотчилар бу мумиёлар Осиё қитъасининг марказида қадим замонларда европоид халқлар яшаганлигини кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда. Ҳозиргача 300 дан ортиқ Тарим мумиёлари аниқланган бўлиб, уларнинг энг машҳурлари Лоулан гўзали ва Черчен одами ҳисобланади.

Лоулан гўзали ва Черчен одами

Лоулан гўзали – тахминан 3800 йил олдин яшаган, бўйи 180 сантиметр келадиган, тўқ сариқ сочли аёл мумиёси. Унинг танаси мукаммал ҳолда сақланган бўлиб, дафн этилган жойидан унинг шахсий буюмлари – тароқ, сават ва бўйра топилган.
Тарим мумиёлари: Ғарбий Хитойдаги сирли европоид халқ излари (фото)
Черчен одами эса оқ сочли, юзида татуировка белгиларига эга бўлиб, у кўплаб дафн буюмлари билан кўмилган. Археологлар унинг ёнидан ҳатто чақалоқ мумиёси топган бўлиб, унинг кўзларига кўк тошлар қўйилган.

Тарихий алоқалар ва тахминлар

Олимлар бу одамлар ким бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бир назарияга кўра, улар тохарлар – Марказий Осиёда яшаган сирли халқ вакиллари бўлиши мумкин. Бошқа тахминларга кўра, улар қадимги ҳинд-европа халқларининг миграция йўллари билан боғлиқ.
Тарим мумиёлари: Ғарбий Хитойдаги сирли европоид халқ излари (фото)
Қизиғи шундаки, Рим ёзувчиси Катта Плиний милодий I асрдаёқ Хитой ҳудудида "ўрта бўйдан баланд, зиғир сочли ва кўк кўзли" одамлар мавжудлигини ёзиб қолдирган. Бу эса Тарим мумиёлари ҳақидаги тахминларни янада мустаҳкамлайди.

Қадимги Хитойнинг изоляциясига янги қараш

Тарим мумиёларининг номаълум келиб чиқиши қадимги Хитойнинг изоляцияланган давлат сифатида қаралишига шубҳа уйғотади. Бу топилмалар Осиё ва Европа маданиятлари ўртасидаги алоқалар анча илгаридан мавжуд бўлганлигини кўрсатиши мумкин.
Тарим мумиёлари: Ғарбий Хитойдаги сирли европоид халқ излари (фото)
Шунингдек, апрель ойи бошида Хитойда неандертал одамларнинг излари топилгани маълум бўлди. Бу топилмалар Ғарбий Европага хос услубда ишланган бўлиб, Шарқ илгари ўйланганидек алоҳида ривожланмаганини тахмин қилишга асос бўлди. Археологик топилмалар инсоният тарихини янада яхшироқ тушунишга имкон яратмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?