date

Ўзбекистонда йил бошидан 336 мингдан ортиқ автомобиль сотилди

Ўзбекистонда йил бошидан 336 мингдан ортиқ автомобиль сотилди
2025 йил январ-октябрь ойларида Ўзбекистонда 336,6 мингта автомобиль сотилган. Бу ҳақда UzAuto хабар берди.

Ушбу кўрсаткичнинг ярмидан кўпи бозор етакчиси — UzAuto Motors компаниясига тўғри келади. Мазкур компания деярли 162,7 мингта автомобиль сотган.

Иккинчи ўринни Khorezm Auto эгаллаб, 116,5 мингдан ортиқ автомобиль сотишга муваффақ бўлган. Шунингдек, ADM Жиззах ҳам сезиларли улушга эга бўлиб, ҳисобот даврида 36,6 мингдан ортиқ автомобиль сотган.

Тўртинчи ўринни эса BYD Uzbekistan эгаллаган, бу компания 19,3 мингта автомобиль сотган. Статистикага Асaка Motors (1042 дона) ва SamAuto (376 дона) ҳам киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда йил бошидан 336 мингдан ортиқ автомобиль сотилди