
Хитойнинг BYD компанияси электромобил сотиш бўйича дунёда етакчига айланиш арафасида. Компания маълум қилишича, ўтган йили тўлиқ электр автомобиллар савдоси қарийб 28 фоизга ошиб, 2,25 миллион донадан ошган. Бу натижа BYD'ни Tesla'дан олдинга олиб чиқмоқда.
Tesla эса йил якуний савдо рақамларини ҳали эълон қилмаган. Таҳлилчиларга кўра, компания йил давомида тахминан 1,65 миллион автомобил сотган. Сўнгги вақтларда Tesla янги моделларга талаб пасайиши ва рақобат кучайиши сабабли қийинчиликларга дуч келмоқда.
Хитой компаниялари электромобилларни арзонроқ нархда таклиф қилиб, бозорга фаол кириб келмоқда. Бу ҳолат Ғарб ишлаб чиқарувчилари, жумладан Tesla учун босимни оширди. Жавобан Tesla айрим моделларини арзонлаштирди.
Мутахассислар BYD'нинг тез ўсиши электромобил бозорида муҳим ўзгаришларга сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда. Яқин йилларда бу соҳадаги рақобат янада кучайиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.