Феруза Норматовадан сирли хушхабар: мухлислар тахмин қилмоқда (видео)

Актриса Феруза Норматованинг Instagram саҳифасида тарқалган видеолардан бирида у ҳаётида жуда қувончли янгилик борлигини маълум қилди. Видео давомида актриса хотиржам ва ҳаяжонли кайфиятда қуйидаги сўзларни айтган:
“Мен сирлиликни, тинчликни яхши кўраман. Жуда ҳам хурсандман. Алҳамдулиллаҳ. Қувончимизга шерик бўлаётган инсонлар жуда кўп. Биз учун дуо қилган барчага катта раҳмат. Ҳаётимизда жуда катта хушхабар бор”, — дейди у.
Мазкур видеони томоша қилган кузатувчиларнинг аксарияти изоҳларда Феруза Норматовани она бўлишдек улкан бахтга эришгани билан табриклаб, унга илиқ тилаклар билдиришди. Мухлислар актрисанинг қувончини юракдан қўллаб-қувватлаб, хурсандчилигига шерик эканликларини изоҳларда фаол тарзда ифода этишди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг