Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда қанча чақалоқ дунёга келди

1 дақиқа ўқиш49.4K
Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда қанча чақалоқ дунёга келди

2026 йил 1 январь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб жами 1094 нафар чақалоқ дунёга келди. Туғилган болаларнинг 539 нафари ўғил бола, 555 нафари эса қиз болани ташкил қилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди. Бу ҳудудда 138 нафар чақалоқ туғилган. Кейинги ўринларда Сурхондарё вилояти 135 нафар, Самарқанд вилояти 125 нафар, Қашқадарё вилояти 121 нафар ва Наманган вилояти 110 нафар кўрсаткич билан жой олган.

Энг кам туғилиш Сирдарё вилоятида кузатилиб, у ерда 19 нафар чақалоқ дунёга келган. Шунингдек, республика бўйлаб 17 та эгизак ҳолати қайд этилган бўлиб, жами 37 нафар бола туғилган.

Байрам кунлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида мамлакат бўйлаб 4913 нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида иш олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?