date

Кассано Леау ўйинини кескин танқид қилди ва Ришарлисонга қиёслади

Кассано Леау ўйинини кескин танқид қилди ва Ришарлисонга қиёслади

Италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леаунинг ўйини борасида яна кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Экс-ҳужумчи португалиялик футболчини аввал ҳам танқид қилиб келган ва бу сафар ҳам ўз позициясини яширмади. У, шунингдек, "россонери" бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан ҳам келиша олмаслиги ҳақида ишора қилди.

Кассанонинг таъкидлашича, унга рақамлар ва статистика қизиқ эмас. "Леау менга кимни эслатади, биласизми? Ришарлисонни. Баъзан гол уради, аммо бу жуда ёмон футболчи, гўё ҳаммасидан узилиб қолган. Леаунинг футбол ўйинига умуман алоқаси йўқ", — деди у Viva El Futbolга берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Рафаэл Леау "Милан" сафида 13 учрашувда 7 та гол уриб, 1 та голли пас муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кассано Леау ўйинини кескин танқид қилди ва Ришарлисонга қиёслади