«Милан» ҳужумчиси Леау бўш вақтни нималарга сарфлашини айтди

2019 йилдан бери «Милан» сафида тўп суриб келаётган португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леау журналистларга бўш вақтида нималар билан шуғулланишини маълум қилди. Унинг ҳаётида мусиқа алоҳида ўрин тутиши яна бир бор тасдиқланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ухлашни ёқтираман, телевизорда сериаллар кўраман, мусиқа тинглайман ва мусиқа билан шуғулланаман, шунингдек, оилам билан вақт ўтказишни яхши кўраман», — дея Леау сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Клуб сўнгги бор 2022 йилда чемпионликни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг