
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонни 8,6 миллионга яқин хорижий туристлар ташриф буюрди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 миллионга ёки 49,3 фоизга кўпдир.
Энг кўп меҳмонлар Қирғизистондан – 2,4 миллион киши, Қозоғистондан – 2 миллион киши ҳамда Тожикистондан – 1,9 миллион киши ташриф буюрган. Шунингдек, Россиядан 757,1 минг, Афғонистондан 343,6 минг ва Туркманистондан 275 минг турист келган.
Бундан ташқари, Хитой (176,9 минг), Туркия (129,9 минг), Ҳиндистон (55,8 минг) ва Жанубий Кореядан (35,2 минг) ҳам сайёҳлар ташриф буюрган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар