date

Малдивда тамаки ва вейпларга тақиқ жорий қилинди

Малдивда тамаки ва вейпларга тақиқ жорий қилинди
2023 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Малдив Республикаси ҳудудида 2007 йил 1 январдан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотиб олиш, истеъмол қилиш ва сотиш буткул тақиқланади. Бу ҳақда президент Муҳаммад Миюззунинг маъмурияти баёнотида маълум қилинди.

Ушбу ташаббуснинг мақсади «тамакисиз авлод»ни шакллантириш экани таъкидланган. Қонун чет элликларга ҳам тегишли бўлиб, улар ҳам агар ушбу санадан кейин туғилган бўлса, сигарет сотиб олиши ёки чекишига рухсат берилмайди.

Бундан ташқари, Малдивда электрон сигаретлар ва вейпларни импорт қилиш, сотиш, сақлаш ва ишлатиш тўлиқ тақиқлаб қўйилган. Ушбу ҳолатда ёш чегараси инобатга олинмайди.

2006 йилдан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотганлик учун 50 минг руфи (тахминан 3,27 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган. Вейплардан фойдаланиш эса 5 минг руфи (қарийб 327 АҚШ доллари) жаримага сабаб бўлади. 

Малдив дунёда тамаки маҳсулотларига «авлод тақиқи»ни жорий қилган иккинчи мамлакатдир. Биринчи бўлиб бу қарорни Янги Зеландия қабул қилган эди, бироқ янги ҳукумат қароридан воз кечиб, бюджетни тўлдириш заруриятини сабаб қилиб кўрсатган.

Шу каби чоралар Буюк Британияда ҳам босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Малдивда тамаки ва вейпларга тақиқ жорий қилинди