date

Россия куркасининг импорти рекорд даражада ўсди

Россия куркасининг импорти рекорд даражада ўсди
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Россиядан 850 тоннадан ортиқ курка гўшти ва ички аъзоларини 1,5 миллион долларга импорт қилди. Бу бутун тарихдаги энг юқори кўрсаткич, дея хабар бермоқда “Агроэкспорт” таҳлилий маркази.

Солиштириш учун, 2024 йилда мамлакат атиги уч тонна курка маҳсулотини 8,5 минг долларга олиб кирган эди. Мазкур маҳсулотнинг биринчи импорти эса 2022 йилда бошланган.

Шу тариқа курка импорти ҳажми 283 баробар ошган. Шу каби тенденция Тожикистонда ҳам кузатилмоқда, у ерга худди шу даврда 700 тонна атрофида курка маҳсулоти 1 миллион доллардан ошиқроқ қийматда олиб келинган.

2024 йилда эса бу кўрсаткич икки тоннадан ошмаган эди. Ўзбекистонда Россия куркасига бўлган талабнинг ўсиши мол гўшти ва бошқа гўшт турларининг кескин қимматлашиши фонида юз бермоқда.

Ўртача ҳисобда, ўзбекистонликлар бир йилда 42,4 килограмм гўшт истеъмол қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия куркасининг импорти рекорд даражада ўсди