
Ноябр ойидан бошлаб Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам тўланмоқда. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ қабул қилинган.
Ушбу ташаббус ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва иситиш мавсуми олдидан молиявий юкни енгиллаштиришга қаратилган. Инсон ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари махсус флаерлар тарқатиб, фуқароларга ёрдам олиш тартибини, ойлик компенсациялар ҳақида маълумот бериб, газ ва электр энергиясини тежаш бўйича маслаҳатлар бермоқда.
Моддий ёрдам олиш учун аризалар 1-октябргача қабул қилинган бўлиб, улар “Маҳалла еттиталиги” органлари томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланган. Тўловлар учун 1,2 триллион сўм маблағ ажратилган.
Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули тўланмоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар