date

Мутахассис Трампнинг соғлиғи ҳақида шов-шувли даъво қилди

Мутахассис Трампнинг соғлиғи ҳақида шов-шувли даъво қилди

Америкалик физиотерапевт Адам Жеймснинг таъкидлашича, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг ҳаётига икки ойдан тўрт ойгача вақт қолган бўлиши мумкин.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Трампда фронтотемпорал деменция белгилари мавжуд бўлиб, ушбу касаллик одатда инсон умрининг давомийлиги 7 йилдан 12 йилгача бўлган давр билан боғланади.

Жеймснинг айтишича, Трампдаги дастлабки аломатлар 2016 йилдаги президентлик сайловларидаги ғалабасидан олдин пайдо бўлган. У, шунингдек, президент атрофидаги жамоа унинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатни жамоатчиликдан яшираётганини ҳам илгари сурган.

Физиотерапевтнинг қўшимча қилишича, ҳозир 80 ёшни қаршилаган Доналд Трампда бир қатор сурункали касалликлар мавжуд. Хусусан, у юрак етишмовчилиги ҳамда сурункали буйрак касаллиги билан оғрийди. Бу эса, мутахассис фикрига кўра, инсулт ёки юрак хуружи хавфини кескин оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мутахассис Трампнинг соғлиғи ҳақида шов-шувли даъво қилди