
Бутун дунёда журналистларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноятларнинг тўққиздан бири ҳали ҳам очилмай қолмоқда, дея маълум қилди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2023-йил августидан 2025-йил майигача бўлган даврда ҳужумлар оқибатида 163 нафар журналист ҳалок бўлган.
Уларнинг 109 нафари қуролли можаролар ҳудудларида иш олиб борган. Энг кўп қурбонлар Ғазо, Судан ва Украинада қайд этилган.
"Эркин ва мустақил журналистика жамият учун ниҳоятда муҳим қадрият бўлиб, журналистлар бутун дунё бўйлаб эркин, холис ва ҳеч қандай қўрқувсиз фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлиши керак", - деди БМТ бош котиби. Антониу Гутерриш матбуот вакилларининг ўлдирилишини кескин қоралаб, хорижий журналистларнинг Ғазога киришига тўсқинлик қилиниши қабул қилиб бўлмас ҳолат сифатида баҳолади.
ЮНЕСКО ҳисоб-китобларига кўра, Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида оммавий ахборот воситаларига нисбатан жиноятлар учун жазоланмаслик даражаси энг юқори. Бунга асосий сабаб сифатида суд тизимларининг заифлиги, коррупция ва ҳукуматларнинг сиёсий иродасининг йўқлиги кўрсатилмоқда.
Журналистлар қотиллигининг 90 фоизи фош этилмайди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар