date

Журналистлар ўлдирилишининг 90 фоизи очилмай қолмоқда

Журналистлар ўлдирилишининг 90 фоизи очилмай қолмоқда
Бутун дунё бўйлаб журналистлар ўлдирилиши билан боғлиқ 10 та ҳолатдан 9 таси ҳали ҳам очилмай қолмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2023 йил августидан 2025 йил майига қадар содир этилган ҳужумлар натижасида 163 нафар журналист ҳалок бўлган. Уларнинг 109 нафари қуролли можаролар ҳудудларида фаолият юритган.

Энг кўп ўлим ҳолатлари Ғазо, Судан ва Украинада қайд этилган. “Эркин ва мустақил журналистика – бу жамият учун энг муҳим қадриятлардан биридир.

Журналистлар бутун дунёда ўз фаолиятларини эркин, холис ва ҳеч қандай қўрқувсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлишлари керак”, деди БМТ бош котиби.

Антониу Гутерриш матбуот вакилларининг ўлдирилишини кескин қоралади ва хорижий журналистларнинг Ғазога киришига чекловлар қўйилишини номақбул деб атади.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида журналистларга қарши жиноятлар бўйича жазолардан қочиш даражаси энг юқори бўлиб қолмоқда. Бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири сифатида суд тизимларининг заифлиги, коррупция ва ҳукуматларнинг сиёсий ирода намойиш қилмаслиги келтирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Журналистлар ўлдирилишининг 90 фоизи очилмай қолмоқда