15:48 / 19.02.2017
11 081

Яна икки йилдан кейин Ер юзида мамонтлар пайдо бўлади

Яна икки йилдан кейин Ер юзида мамонтлар пайдо бўлади

Гарвард университети олимлари яна икки йилдан кейин Ер юзида мамонтлар пайдо бўлиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Америкалик олимлар қирилиб кетган мамонтларни “қайта тирилтиришлари”га ишонтирмоқда. Олим Жорж Черч бошчилигидаги гуруҳ қирилиб кетган мамонтларнинг генларига Осиё филларининг хромосомалари ёрдамида ўзгартириш киритишни режалаштирган.

Мутахассислар Осиё филлари ва мамонтларнинг генлари бир-бирига ўхшашлигини аниқлашди ва мамонтнинг ДНКсини Осиё филига кўчириб ўтказишди. Биологларнинг айтишича, энди улар дурагай эмбрионни яратишлари мумкин. Илк дурагайлар қалин жунли, қулоқлари кичкина ва дандон тишли филлар бўлади.

Олимлар совуққа чидамли, янги мамонтга аллақачон mammophant (инглизча mammoth - мамонт ва elephant - фил) деб ном қўйишди. Биологларнинг мазкур тадқиқотни ўтказишдан мақсади, бундан тўрт минг йиллар илгари қирилиб кетган мамонтларни қайта дунёга келтириш ва ҳозирда камёб жониворга айланган Осиё филларини сақлаб қолишдир. Черч 2015 йилдан бери мамонтларни қайта тирилтириш билан шуғулланувчи Woolly Mammoth Revival лойиҳасининг раҳбари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яна икки йилдан кейин Ер юзида мамонтлар пайдо бўлади