Фабио Каннаваро энг кучли ҳимоячини айтди

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро италиялик энг кучли ҳозирги футбол ҳимоячисини айтиб ўтди. Унинг фикрича, бу "Наполи" жамоаси вакили Алессандро Буонжорнодир.
"Италиялик ҳимоячилар орасида менга энг кўп Алессандро Буонжорно ёқади. Чунки у нафақат тўп билан ишлашда маҳоратли, балки бутун ўйин давомида максимал даражада эътиборни жамлай олади.
Ҳимоячи учун бу жуда муҳим хусусият", - дейди Фабио Каннаваро fcinter1908.it нашрига берган интервюсида. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда таниқли мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг