
Машҳур “Setora” гуруҳи мухлисларини янги ижоди билан хурсанд қилди. Гуруҳнинг “У билади” номли янги қўшиғи 11-ноябрь куни радио тўлқинларида ва YouTube платформасида тақдим этилди.
Қўшиқни гуруҳ аъзолари Феруза Латипова ва Лайло Галиева ижро этган, сўз ва мусиқаси эса бастакор Шахноз томонидан ёзилган. Янги трек “Setora” услубига хос — лирика ва замонавий оҳанг уйғунлиги билан тингловчиларга илиқ туйғуларни беради.
Аввалроқ хабар берилишича, гуруҳнинг 18–21 декабрь кунлари концерт дастури бўлиб ўтади. Бироқ бу сафар саҳнада Комила Хўжаева иштирок этмайди.
Янги қўшиқ мухлисларда катта қизиқиш уйғотди — кўпчилик “Setora”нинг эски кайфиятини ҳис этганини, бироқ янги овозларда замонавий оҳанг сезилганини таъкидлашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.