date

Саудия Исроилдан Фаластинни тан олишни талаб қилмоқда

Саудия Исроилдан Фаластинни тан олишни талаб қилмоқда

Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни тиклаш учун асосий шарт сифатида Фаластин давлатига расмий эътироф беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда фаластинлик амалдорлар маълум қилган.

Уларнинг айтишича, Риёд Исроилдан муносабатларни нормаллаштириш масаласида шошилмаслигини билдирган. Саудия ҳукуматига кўра, амалда премьер-министр Биньямин Нетаняху ва унинг ҳукуматидаги кескин ўнг қанот вакиллари — Бецалель Смотрич ҳамда Итамар Бен-Гвир — ҳокимиятда турган бир пайтда сиёсий яқинлашув имкониятдан йироқ.

Шу билан бирга, Саудия Арабистони муносабатларни тиклаш учун Фаластин давлати ташкил этилишини аниқ белгилаб берадиган, амалий қадамларга эга режани талаб қилмоқда. Риёднинг фикрича, бу минтақа барқарорлиги учун асосий омил ҳисобланади.

Исроил эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бўйича янги резолюцияси лойиҳасидан норози. Ҳужжат фаластинликларнинг ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини таъминлайдиган шарт-шароитлар яратишни назарда тутади. Бир қатор исроиллик вазирлар бу каби давлат ҳеч қачон барпо бўлмаслигини таъкидлаб, лойиҳага кескин қарши чиқди.

Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашар экан, Саудия ва Исроил ўртасидаги дипломатик жараён Фаластин масаласи ҳал қилинишига бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия Исроилдан Фаластинни тан олишни талаб қилмоқда