date

18 йил пиёда юрган устозга машина совға қилинди

18 йил пиёда юрган устозга машина совға қилинди

Тожикистонлик рус тили ўқитувчиси Ориф Партоевнинг йиллар давомидаги меҳнатини муносиб қадрлашди. Унга автомобил ҳайрия тариқасида тақдим этилди. Совғани Россия Федерацияси Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенко шахсан топширган.

Маълумотларга кўра, Партоев 18 йилдан бери йилнинг ҳар қандай об-ҳавосида 8 километр узоқликда жойлашган мактабига пиёда қатнаб ишлаб келган. Унинг фидойилик билан бажарган меҳнати кенг жамоатчилик эътиборини тортиб, ўқитувчининг тиришқоқлиги юқори баҳоланди.

Машина тақдимоти устознинг узоқ йиллик меҳнатига бўлган ҳурмат ва эътироф сифатида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 18 йил пиёда юрган устозга машина совға қилинди