date

Карачидаги савдо марказида ёнғин 11 кишининг умрига зомин бўлди

Карачидаги савдо марказида ёнғин 11 кишининг умрига зомин бўлди

Карачидаги савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда The Washington Post. Ҳодиса 17 январ куни содир бўлган.

Ёнғин кечқурун бошланиб, косметика, кийим-кечак ҳамда пластмасса буюмлари сақланган дўконлар бўйлаб қисқа фурсатда кенгайгани айтилмоқда.

19 январ ҳолатига кўра, қарийб 60 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. Уларнинг қариндошлари бинoнинг ёнида туриб, зарар кўрган ҳудудларни кўздан кечираётган қутқарувчилар гуруҳи янгиликларидан умид қилмоқда.

Шаҳар мери ва полиция маълумотига кўра, қидирув-қутқарув ишлари тун бўйи давом этган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча номаълум, ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Карачидаги савдо марказида ёнғин 11 кишининг умрига зомин бўлди