Borussia Dortmund secures major victory in its 1,000th home match

"Боруссия Дортмунд" ўз майдонидаги 1000-учрашувида "Фрайбург" устидан 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ушбу натижа жамоага келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини муддатидан аввал нақд қилиш имконини берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Баҳсда дебют қилган ёш иқтидор Самуэле Инасио ўзининг ёрқин ўйини билан мухлислар ва мутахассислар эътиборини тортди.

Италиялик 18 ёшли футболчи асосий таркибдаги илк ўйинидаёқ ўзининг дриблинг маҳорати ва майдонни кўра олиш қобилиятини намойиш этди. Жамоа ҳужумчиси Максимилиан Беер ёш жамоадошининг иқтидорига юқори баҳо бериб, унга майдонда эркинлик бериш кераклигини таъкидлади.
Инасио 74 дақиқа давомида ҳаракат қилиб, Серху Гирасининг голига ҳаммуаллифлик қилди.
Клуб спорт директори Оле Бук ғалабадан мамнунлигини билдирган бўлса-да, ёш футболчи атрофидаги шов-шувларни бироз пасайтиришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу шунчаки муваффақиятли дебют ва унга ортиқча баҳо бермаслик лозим.
Шу билан бирга, шартномаси якунланаётган Жулиан Брандтнинг кетиши фонида Инасио келажакда ҳужумда муҳим ўрин эгаллаши кутилмоқда.
Бош мураббий Нико Ковач жамоанинг тарихий натижаси билан табриклади, бироқ ёш иқтидорлардан фақатгина истеъдод эмас, балки қаттиқ меҳнат ва интизом талаб қилинишини эслатиб ўтди. Инасио ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда ўз ҳаяжонини яшира олмаслигини ва "Боруссия" мухлисларидан миннатдор эканини ёзиб қолдирди.
Read “Zamin” on Telegram!