
Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп туман бўлими иш юритувига Ҳазорасп тумани ДСИнинг қарорига асосан қарздор корхонадан давлат фойдасига 726 миллион сўм солиқ қарзи ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан, давлат ижрочилари томонидан корхона раҳбариятига қарздорлик ихтиёрий берилган муддат давомида бартараф этилмаса, мулклар хатланиб, электрон онлайн савдога чиқарилиши ва шу савдодан тушган пул эвазига қарздорликни қоплаш чоралари кўрилиши тушунтирилган.
Берилган ҳуқуқий тушунтиришлардан сўнг жамият томонидан мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф қилиниб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар