Сергио Регуилон уй ҳайвони учун 135 минг доллар сарфлашга тайёр

1 дақиқа ўқиш188
Сергио Регуилон уй ҳайвони учун 135 минг доллар сарфлашга тайёр

Интер Маями ҳимоячиси Сергио Регуилон ўзининг севимли итини Испаниядан АҚШга олиб келиш учун катта маблағ сарфлашга қарор қилди. Футболчи ҳайвонни оддий юк бўлимида эмас, балки шахсий самолётда олиб келишни режалаштирмоқда, бу эса унга 135 минг долларга тушади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Машҳур блогер ТҳеГрефг билан суҳбатда испаниялик футболчи бу қарорини итининг қулайлиги билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, итнинг узоқ масофали парвозда қийналишини истамайди ва шунинг учун шахсий рейс хизматидан фойдаланишни маъқул кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Тоттенхемдан эркин агент сифатида Интер Маями сафига қўшилган Регуилон ҳозирда жароҳатлар сабабли майдонга кам тушмоқда. Ҳимоячи жорий мавсумда атиги тўртта ўйинда иштирок этиб, 175 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Интер Маями айни дамда MLS Шарқий конференциясида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Регуилон соғлигини тиклаб, жамоанинг асосий таркибидан жой олишни ва чемпионлик унвонини ҳимоя қилишда ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?