8 май олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди

8 май олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди
Қисқача

Ўзбекистон Марказий Банки 8 май санаси учун ўлчовли олтин қуймаларнинг янги сотув нархларини эълон қилди. Унга кўра, 1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 2 000 сўмга ошган. Хусусан, 5 грамлик қуйма 9 694 000 сўм, 10 грамлик 18 929 000 сўм, 20 грамлик 37 858 000 сўм, 50 грамлик 94 646 000 сўм ва 100 грамлик қуйма 189 292 000 сўм этиб белгиланди. Ушбу қимматбаҳо металларни республикадаги барча банк офисларидан харид қилиш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 8 майдаги сотув нархлари эълон қилинди.

1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 2 000 сўмга ошган.

Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам —9 694 000 сўм.
10 грам — 18 929 000 сўм.
20 грам — 37 858 000 сўм.
50 грам — 94 646 000 сўм.
100 грам — 189 292 000 сўм.

Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.

Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар