Мессидан ҳам ўтган ўзбек: қизиқарли ўхшашликлар очиқланди

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг рафиқаси Ҳурлиман Тилеумуратова “Омон-Омон” кўрсатувида нега Лионел Мессини яхши кўришини қизиқарли тарзда изоҳлаб берди.
“Турмуш ўртоғим ҳам, мен ҳам Мессининг мухлисимиз. Бунинг сабаби шундаки, мен айнан Месси билан бир кунда туғилганман. Қолаверса, оиламиз ўртасида ҳам ўхшаш жиҳатлар кўп. Масалан, уларнинг ҳам кетма-кет 3 нафар ўғли бор. Бизнинг фарзандларимиз ҳам кетма-кет дунёга келган. Ҳатто Мессининг фарзандлари ёши билан бизнинг катта фарзандларимиз ёши деярли бир хил”, — дейди у.
У суҳбат давомида ҳазиломуз тарзда қўшимча қилди:
“Лекин биз тўртинчи ўғил фарзандли бўлдик, улар эса бунга ҳали улгуришмади”, — деди у кулиб.
Мазкур самимий ва кулгили таққослаш ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда.