date

Тошкентда таълим ва спортга 87 млрд сўм ажратилади

Тошкентда таълим ва спортга 87 млрд сўм ажратилади
Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши 2025 йил учун шаҳар бюджети параметрларига ўзгартишларни маъқуллади. Қўшимча манбалардaн тушган маблағлар таълим, спорт, ижтимоий ёрдам ва шаҳар ободонлаштириш йўналишларига йўналтирилиши белгиланди.

Ҳужжатга кўра, маблағларнинг бир қисми таълим соҳасига йўналтирилади. Бу мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва коллежларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, янги инвентарлар ва ускуналар харид қилишни ўз ичига олади.

Шунингдек, тиббий транспорт ва техникаларни харид қилиш, шифохоналар ва поликлиникалардаги шароитларни яхшилаш учун маблағ ажратилди. Бундан ташқари, шаҳар ободонлаштириш ва қулай муҳит яратишга қаратилган лойиҳалар ҳам қўшимча молиялаштирилади.

Бу жамоат жойларини янгилаш, кўкаламзорлаштириш ва инфраструктурани ривожлантиришни ўз ичига олади. Ажратилган маблағлар сарфланиши устидан назоратни ҳокимликнинг тегишли бошқармалари ва молия бўлими амалга оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкентда таълим ва спортга 87 млрд сўм ажратилади