date

Жиззах вилоятида алимент қарздорлигини ундириш ишлари кучайди

Жиззах вилоятида алимент қарздорлигини ундириш ишлари кучайди

Алимент ундирув тадбирларида миллиардлаб сўм оналарга тўлаб берилди ва юзлаб оилалар тақдири ҳал этилди.

Жиззах вилоятида Мажбурий ижро бюроси томонидан алимент ундириш, қарздорларни иш билан таъминлаш ва оилаларни яраштириш бўйича самарали чоралар амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг январ ойида 8,8 млрд сўм алимент қарздорлиги ҳамда 512 млн сўм алимент олдиндан ундирилди.

Шунингдек, 48 нафар ишсиз алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланиб, 304 та оила яраштирилди.

Фарзанд алиментини тўлашдан бўйин товлаган 89 нафар фуқаро қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида болалар манфаатлари ҳимоя қилиниб, ижтимоий масъулият кучайтирилди. Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жиззах вилоятида алимент қарздорлигини ундириш ишлари кучайди