date

Ўзбекистон ЯИМи 7,6%га ошгани маълум қилинди

Ўзбекистон ЯИМи 7,6%га ошгани маълум қилинди
2025 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 1 304 триллион сўмни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 7,6%га кўпдир.

Иқтисодиёт ўсишига асосан саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси катта ҳисса қўшди. Саноатда ЯИМ 6,8%га, қурилишда 14,2%га, хизматлар соҳасида эса 8,7%га ўсди.

Айниқса, ахборот технологиялари соҳасида ўсиш 21%дан ошгани кузатилди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 34,5 миллион сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 5,6%га кўпдир.

Хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг 49%ини, саноат 25%ини ташкил этмоқда, қишлоқ хўжалиги улуши эса 17%га қисқарди. ЯИМнинг 51,5%ини кичик корхоналар яратмоқда.

Уларнинг фаоллиги айниқса қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида юқори. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кузатилмайдиган иқтисодиёт (уй хўжаликлари ва яширин сектор фаолияти) 433,7 триллион сўмга баҳоланмоқда, бу ЯИМнинг учдан бир қисмини ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ЯИМи 7,6%га ошгани маълум қилинди