
Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида дунёдаги энг йирик олтин харидорларидан бири бўлди. Жаҳон Олтин Кенгаши (WGC) ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 9 тонна қимматбаҳо металл сотиб олиб, дунё марказий банклари орасида учинчи ўринни эгаллади.
Польша ва Сингапур эса ҳар бири 16 тоннадан олтин харид қилган ҳолда етакчи бўлишди. Умуман олганда, жаҳон марказий банкларининг соф олтин харидлари сентябрь ойига нисбатан 36 фоизга ошиб, 53 тоннага етди.
Харидорлар орасида Индонезия, Туркия, Чехия ва Қирғизистон ҳам бўлди. Йил бошидан бери жаҳон марказий банклари томонидан жами 254 тонна олтин сотиб олинган.
Польша 83 тонна билан энг йирик харидор бўлиб қолмоқда, иккинчи ўринда эса Қозоғистон жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.