Адам Қодиров кортежи аварияси: айб ЙПХ ходимига юкланди

2 дақиқа ўқиш17.9K
Адам Қодиров кортежи аварияси: айб ЙПХ ходимига юкланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Рукриминал маълумотига кўра, Адам Қодиров иштирокидаги ЙТ бўйича айб кортеж учун йўлни тўлиқ очиб бермаган ЙПХ ходимига юкланган.
  • Манба Адам Қодиров бошқарган машина кортежи юқори тезликда ҳаракатланиб, яшил чироқда кетаётган автомобил билан тўқнашганини билдирган.
  • Адам Қодиров Москвадаги шифохонада қолмоқда, унинг ҳаётига хавф йўқ, уч нафар қўриқчиси ҳам Москвага олиб кетилган, улардан бири — Бислан Каймов оғир жароҳат олгани айтилмоқда.

Чеченистон раҳбарининг учинчи ўғли Адам Қодиров иштирок этган ва у ҳам жароҳат олган автоҳалокат атрофидаги гап-сўзлар янада кучаймоқда. Rucriminal нашри ёзишича, ушбу ЙТҲ бўйича айб бир ЙПХ ходими бўйнига юкланган. Манба талқинига кўра, кортеж учун ҳаракат тўлиқ тўхтатилмагани, йўл «тўлиқ очиб берилмагани» учун айнан ўша ходим жавобгар деб кўрилмоқда.

Нашр келтираётган янги тафсилотларда айтилишича, 16 январь куни Адам Қодиров яқинлари билан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни — Ҳамзат Қодировнинг туғилган кунини нишонлаган. Кейинроқ улар эса аниқ айтилмаган бир манзилга йўл олишга қарор қилган. Манбага кўра, Адам Қодиров бошқарувида бўлган машина кортежи юқори тезликда ҳаракатланган ва яшил чироқда ҳаракатланаётган автомобиль билан тўқнашган.

Ижтимоий тармоқларда Грозний шаҳридаги Старопромисловский шоссеси атрофида, эҳтимол, ҳодиса содир бўлган жойдан олинган кадрлар тарқалгани ҳам таъкидланади. У ерда йўл тўсиб қўйилгани кўринади. Бироқ расмий идоралар бу видеолар ва уларнинг айнан шу воқеага алоқадорлиги борасида ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.

Адам Қодиров кортежи аварияси: айб ЙПХ ходимига юкланди

Нашр маълумотига кўра, Адам Қодиров Москвадаги шифохонада қолмоқда ва унинг ҳаётига хавф йўқ. Шу билан бирга, унинг уч нафар қўриқчиси ҳам Москвага олиб кетилгани айтилмоқда. Тахминларга кўра, улардан бири — Бислан Каимов оғир жароҳат олган, ҳатто орқа мия шикастланиши ҳақида ҳам гап кетади.

Воқеа бўйича Грозний ҳалигача расмий изоҳ бермаяпти. Аксинча, аввалроқ Рамзан Қодировнинг телеграм каналида Адам Қодировнинг республика кучишлатар идоралари қўмондонлари билан учрашуви ва унга навбатдаги медаль топширилгани ҳақида лавҳа эълон қилингани қайд этилмоқда. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳат: манба ёзишича, ЙТҲдан кейин Адам Қодиров олиб келинган республика тез тиббий ёрдам шифохонаси ходимларининг телефонлари текширилган. Қолаверса, муассаса ходимлари журналистлар билан мулоқот қилиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилгани ҳам тилга олинади.

Rucriminal келтирган маълумотларга кўра, ушбу аварияда бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши оғир жароҳат олган (шу жумладан, Адам Қодировнинг ўзи ҳам). Грознийдаги касалхонага эса жами “20 га яқин одам” етказилгани айтилмоқда. Бироқ бу рақамлар ва ҳолатлар расмий манбалар томонидан ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Шунинг учун ҳозирги вазиятда энг асосий нуқта шу: воқеа ҳақида айтилаётган тафсилотлар нашрлар ва тармоқлардаги маълумотларга таянади, расмий идоралар эса сукут сақламоқда. Демак, кейинги кунларда ҳукумат ёки ҳуқуқ-тартибот органларининг расмий позицияси чиқса, воқеанинг ҳақиқий манзараси айнан ўшанда ойдинлашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?