20 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

“Ўзгидромет” 20 январь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, кўп ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, асосан ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим вилоятларда кечга томон ёмғир-қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 3–5° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 8–13° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан бўлади ва асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 9–14 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 2–7° совуқ, чўл ҳудуднинг шимолида 10° совуққача, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззахда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 2–7° илиқ бўлади.
Самарқанд ва Қашқадарёда ҳаво ўзгарувчан, кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, аммо кечга томон баъзи жойларда ёмғир-қор бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Самарқандда кечаси 0–5° совуқ, кундузи 2–7° илиқ бўлади. Қашқадарёда эса кечаси 3° совуқ–2° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ–2° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда айрим жойларда яхмалак кузатилиши мумкин, қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 5–10° совуқ, кундузи 3° совуқ–2° илиқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!