
2025 йил январ-октябрь ойларида Ўзбекистондаги 60,5 минг саноат корхонаси жами 76,2 триллион сўм солиқ тўлади. Мазкур сумманинг 15,9 триллион сўмини 20 та йирик корхона таъминлаган.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди. Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар учлигидан “Ўзбекнефтгаз” (3 триллион сўм), “Uzbat” (2,4 триллион сўм) ва “UzAuto Motors” (1,6 триллион сўм) ўрин олди.
Давлат бюджетига тушумларнинг асосий қисмини қўшилган қиймат солиғи (4,9 триллион сўм), акциз солиғи (4 триллион сўм) ва фойда солиғи (2,2 триллион сўм) ташкил этди. Умуман олганда, ҳисобот даврида саноат соҳасидаги 60 525 та юридик шахс солиқ тўлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.