Ёрқинхўжа Умаров учун Месси зўрми ёки Роналду?

Криштиану Роналду ёки Лионел Месси? Бу савол кўпчилик футбол мухлислари учун тортишувли мавзудир. Бироқ хонанда Ёрқинхўжа Умаров учун бу масала анчадан бери аниқлик касб этган. Унинг фикрича, Криштиану Роналду — энг зўр ва афсона футболчи.
“Ёрқинхўжа Умаров учун энг зўр, энг афсона футболчи ким?” деган саволга хонанда шундай жавоб берди: “Ёрқинхўжа — Криштиану Роналду”, — деди у. Унинг таъкидлашича, Роналдуда бошқа футболчиларда учрамайдиган сифатлар бор.
“Мана 40 ёшга кирган бўлса ҳам, ҳали ҳам ўз устида тинимсиз ишлаяпти. Голлари деярли мингтагача етиб қолди. Ҳар бир натижаси меҳнат, интизом ва ирода маҳсули”, — дейди хонанда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг