
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев импорт маҳсулотларига божхона тўловларини камайтириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Унга кўра, қаҳва учун божхона тўлови 10 фоиздан 0 фоизгача туширилади.
Янги ставкалар қуйидаги маҳсулотлар учун ҳам жорий этилган: маиший шамлар — 10 фоиз, пластик ва ёғочдан ясалган идишлар — 10 фоиз, гилам ва пол қопламалари — 10 фоиз, адёл ва пледлар — 5 фоиз, уй учун мўлжалланган матолар — 5–10 фоиз. Бундан ташқари, фарфор ва керамика идишлари учун 10 фоиз, шиша буюмлар ва декоратив предметлар учун 10 фоиз, металл ошхона анжомлари ва овқатланиш идиш-товоқлари учун 10 фоизлик божхона тўловлари сақланиб қолади.
Бу маҳсулотлар учун аввалги божхона тўловлари 15–20 фоизни ташкил этган эди. Мазкур ўзгаришларнинг асосий мақсади халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг қўшимча қиймат занжирларига интеграциясини кучайтириш ва йирик халқаро чакана савдо тармоқларини жалб қилишдир.
Ҳужжатда қайд этилганича, янги тарифлар фақат бренд эгалари ёки уларнинг расмий дистрибюторлари, дилерлари ва лицензиятлари орқали тўғридан-тўғри импорт қилинганда қўлланилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.