
2025 йил бошидан буён Ўзбекистон Италия, Греция, Туркия, Болгария, Швейцария ва бошқа Европа давлатларига 633 та юк контейнерини жўнатди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлконтейнер" маълум қилди.
Компания маълумотларига кўра, 633 контейнернинг 380 таси Сергели станциясидан, 228 таси Назарбекдан, 25 таси эса Асаканинг станциясидан юборилган. Ўзбекистон юклари асосан Туркманбоши портидан Европа давлатларига етказилмоқда.
Ушбу юклар таркибида минерал ўғитлар, калий, карбамид, алюминий ва мис бўлган 18 та контейнер поездлари Европага йўналтирилган. "Ўзтемирйўлконтейнер" компанияси маълум қилишича, ушбу юк ташишлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг темир йўллар тармоғини тезкор тараққий эттириш бўйича топшириғи доирасида амалга оширилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.