Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси давлат шоколадларига ишқибоз бўлмоқда?

Ўзбекистонга 2026 йилнинг дастлабки икки ойида шоколад импорти ҳажми сезиларли даражада қайд этилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январ–феврал ойларида 34 та давлатдан жами тахминан 6,6 минг тонна шоколад маҳсулотлари мамлакатга олиб кирилган. Импортнинг умумий қиймати эса 27,7 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Маълумотларда ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 минг тоннага камайгани ҳам қайд этилган. Шоколад етказиб беришда Россия етакчи бўлиб, ушбу мамлакатдан 4 407 тонна маҳсулот импорт қилинган.
Шунингдек, Украина 607 тонна, Туркманистон 209,1 тонна, Қозоғистон 201,8 тонна ва Туркия 190,7 тонна шоколад етказиб берган. Полша 124,4 тонна билан йирик экспортчилардан бири сифатида қайд этилган. Қолган 825,9 тонна маҳсулот эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!