date

Жанубий Кореянинг йирик банкларидан бири Ўзбекистонда фаолият бошлайди

Жанубий Кореянинг йирик банкларидан бири Ўзбекистонда фаолият бошлайди

Жанубий Кореянинг йирик банкларидан бири ҳисобланган Shinhan Bank Ўзбекистон молия тизимига кириш бўйича режа ишлаб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, молиявий ташкилот мамлакатда тўлиқ хизмат кўрсатадиган маҳаллий шўба корхона очишни кўзламоқда. Керакли ҳужжатлар жорий йилнинг биринчи ярмида тегишли тартибга солувчи органларга топширилиши режалаштирилган.

Агар ушбу лойиҳа маъқулланса, бу Шинҳан Банкнинг хориждаги 11 филиали бўлади ҳамда Ўзбекистонда фаолият бошлаган илк корейс тижорат банки сифатида қайд этилади.

Ҳозирда банк маҳаллий регуляторлар билан дастлабки келишувларга эришган бўлиб, тайёргарлик ишларининг катта қисми якунланган. Тўлиқ иш фаолияти эса келгуси йилдан йўлга қўйилиши мумкин.

Shinhan Bank Ўзбекистондаги фаолиятини Қозоғистондаги муваффақиятли тажриба асосида ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жанубий Кореянинг йирик банкларидан бири Ўзбекистонда фаолият бошлайди