date

“Жавоҳир энг меҳрибон инсонлардан бири” — Бибисора Ассубаева фикри

“Жавоҳир энг меҳрибон инсонлардан бири” — Бибисора Ассубаева фикри

Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассубаева Кипрнинг Пафос шаҳрида бўлиб ўтаётган Номзодлар турнирининг 13-туридан сўнг ғолибликни қўлга киритган Жавоҳир Синдоровни муваффақият билан табриклади. Шу билан бирга, у мухлислар томонидан энг кўп берилаётган “Жавоҳир билан муносабатларингиз қандай?” деган саволга ҳам жавоб берди:

“Мен Жавоҳир учун жуда ҳам хурсандман ва у билан фахрланаман. Биз бир-биримизни беш йилдан бери таниймиз, бир-биримизнинг ютуқларимизга гувоҳ бўлиб, бирга катта бўлганмиз. Менингча, Жавоҳир дунёдаги энг меҳрибон инсонлардан бири. Унинг ғалабасидан чин дилдан мамнун бўлдим, у бу ютуққа тўлиқ лойиқ эди”, дейди Ассубаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоровнинг бувиси ҳам ушбу муносабатлар ҳақида фикр билдириб, агар ёшлар истаса, оиласи бунга рози эканини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Синдоров Номзодлар турнири якунига 1 тур қолганида чемпионликни расман ҳал қилди. Спортчи 13-турдан сўнг 9,5 очко билан пешқадамликни қўлга киритмоқда. Бибисора эса аёллар ўртасидаги Номзодлар турнирида 7,5 очко билан чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Охирги тур ўйинлари 15 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади. Унда Ассубаева ҳиндистонлик, охирги ўринда бораётган Дийва Дешмуҳга қарши майдонга тушади. Синдоров эса хитойлик Вей И билан куч синашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Жавоҳир энг меҳрибон инсонлардан бири” — Бибисора Ассубаева фикри