date

Тошкент вилояти ИИБ даъволарни рад этди

Тошкент вилояти ИИБ даъволарни рад этди
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Оҳангарон туманида аёлга қилинган қуролли ҳужум бўйича иш ёпилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Ҳодиса 22 октябр куни “Кўксарой” маҳалласда содир бўлган.

33 ёшли эркак ўзи билан милтиқ олиб, дўконда ишлаётган бирга яшовчи аёлнинг олдига борган. Улар ўртасида келиб чиққан можарода эркак аёлга жисмоний куч ишлатган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят иши қўзғатди. Ҳужумчига тегишли бўлган қурол мусодара қилинди, унинг овчилик гувоҳномаси бекор қилинди.

Иш бўйича тергов ишлари давом этмоқда. 11 ноябрь куни ўтказилган тиббий экспертиза натижаларига кўра, жабрланувчи енгил тан жароҳатлари олгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, аёл ҳужумчи билан диний никоҳда бўлган. ИИБ матбуот хизмати ОАВни ахборотни ҳаққоний ва аниқ ёритиш учун бошқарма билан боғланишга чақирди.

Аввалроқ ўзбек онлайн нашрлари жабрланувчига таяниб, ҳужумчининг қариндошлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлагани сабабли ишни ёпишга уриниш бўлаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти ИИБ даъволарни рад этди