date

Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди

29 декабр куни Афғонистоннинг Балх вилояти Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон раҳбарияти номидан афғон халқига навбатдаги гуманитар ёрдамни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, умумий оғирлиги қарийб 390 тоннани ташкил этган гуманитар юк “Термез Cargo Centre” майдончасида шакллантирилган. Ёрдам таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда тиббий ускуналар киритилган.

Гуманитар юк билан танишиш жараёнида Балх вилояти ҳокими М. Вафо Афғонистон халқига кўрсатилаётган доимий ёрдам учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик билдирди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон раҳбариятининг афғон халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил сиёсати ифодаси экани таъкидланди.

Қайд этилишича, мазкур гуманитар акция 2025 йил давомида Афғонистонга йўналтирилган тўртинчи ёрдам ҳисобланади.

Шунингдек, Балх вилояти раҳбари Ўзбекистон томонидан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда афғон маҳсулотлари экспорти ҳажми сезиларли ошган, бу эса мамлакатда ижтимоий-иқтисодий шароит ва аҳоли фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди