
Фарғона вилояти суди апелляция инстанцияси 2025 йил 20 декабрь куни Қўқонлик табиб И. Салиевни 10 суткага маъмурий қамоққа олиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Ҳимоя томони томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади.
Суд қарорига кўра, халқ табобати билан шуғулланиш учун махсус лицензия талаб этилади. И. Салиевда эса бундай рухсатнома мавжуд эмас. Суд “халқ табобати аъзоси” деган гувоҳнома лицензия ўрнини босмаслигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, табибнинг ижтимоий тармоқлардаги видеоларни шахсан жойламагани ҳақидаги даъволари ҳам асосли деб топилмади. Суд маълумотларига кўра, И. Салиев ушбу саҳифалар ва каналлар фаолиятида бевосита иштирок этган.
Айни пайтда мазкур қарор юзасидан кассация шикояти киритилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.