date

Даҳшатли жиноят: Вояга етмаган қизни зўрлаб ўлдирган шахс умрбод қамоққа юборилди

Даҳшатли жиноят: Вояга етмаган қизни зўрлаб ўлдирган шахс умрбод қамоққа юборилди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 16 ёшли қизга нисбатан содир этилган даҳшатли жиноят бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Суд қарорига кўра, жиноятда айбдор деб топилган 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Суд, шунингдек, айбланувчини марҳуманинг яқинларига 50 миллион тенге (тахминан 1 миллиард 165 миллион сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсация тўлашга мажбур қилди. Гарчи суд жараёнида гумонланувчи айбини тўлиқ тан олмаган бўлса-да, тергов томонидан тақдим этилган далиллар етарли ва ишончли, деб топилди.

Fojea 6 июнь куни тунги пайт содир бўлган. 16 ёшли мактаб ўқувчиси дўкондан уйига қайтаётганида бедарак йўқолган. Қиз уйига етиб келмагач, қариндошлари ва маҳалла аҳолиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тун бўйи уни излашган. Эрталаб эса қизнинг жасади болалар боғчаси яқинидаги йўл бўйидан топилган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи Қозоғистон Жиноят кодексининг қотиллик, зўрлаш ва жинсий зўравонлик ҳаракатлари моддалари билан айбдор деб топилди. Суд бу жиноятни ўта оғир ва жамият учун ниҳоятда хавфли, дея баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Даҳшатли жиноят: Вояга етмаган қизни зўрлаб ўлдирган шахс умрбод қамоққа юборилди