date

Қашқадарё технологик транспорт акциялари сезиларли ошди

Қашқадарё технологик транспорт акциялари сезиларли ошди

19–26 декабр кунлари Республика фонд биржаси «Тошкент»да юқори ликвидли акцияларнинг аксарияти ўсиш кўрсатди. Натижада UCI фонд индекси 2,4% га кўтарилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ҳафта давомида энг катта ўсиш «Қашқадарё технологик транспорт» акцияларида қайд этилиб, уларнинг қиймати 14,81% га ошди. Шунингдек, «Uzmetkombinat» (+7,04%) ва «Uzbekneftgaz» (+5,52%) қимматлашди.

Шу билан бирга, ҳафтанинг энг йирик пасайиши «UzRTSB» акцияларида кузатилди — котировкалар 12,68% га тушди. Бундан ташқари, «Garant bank» (-7,62%) ва «Uzbekgeofizika» (-4,96%) акциялари ҳам арзонлашди.

«Uzsanoatkurilishbank» ҳамда Uzbekinvest акцияларида эса нарх ўзгариши кузатилмади. Умуман олганда, юқори ликвидли қимматли қоғозларнинг 14 таси ҳафтани ўсиш билан якунлаган бўлса, 2 таси ўзгармади, 13 таси эса манфий динамикани кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё технологик транспорт акциялари сезиларли ошди