date

OSON аёллар бизнесини қўллаб-қувватламоқда

OSON аёллар бизнесини қўллаб-қувватламоқда
OSON молиявий технологиялар холдинги АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида «Аёллар тадбиркорлиги академияси» (AWE) дастурининг Ўзбекистондаги молиявий ҳамкори бўлди. Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни грант асосида таълим орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Бу ташаббус компаниянинг ижтимоий масъулият стратегиясини акс эттиради. Яъни, қисқа муддатли хайрия ишларидан узоқ муддатли инсон капитали ва минтақанинг иқтисодий барқарорлигига сармоя киритиш концепциясига ўтишни кўзда тутади.

Ташкилотчилар томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, AWE 3.0 дастурига қизиқиш юқори бўлиб, бу минтақавий бизнес учун мазкур ташаббуснинг долзарблигини тасдиқлади. Саралаш жараёнида 86 та аризадан 54 нафар иштирокчи суҳбат босқичига таклиф қилинди.

Натижада бизнес моделларининг кенгайтиш ва барқарорлик салоҳияти баҳоланиб, 34 нафар финалчи грант асосида таълим олиш имкониятига эга бўлди. Географик жиҳатдан иштирокчиларнинг 74 фоизи Нукусдан, 26 фоизи эса республикани бошқа ҳудудларидан келган бўлиб, бу минтақавий тадбиркорлик фаоллигининг ошаётганини кўрсатади.

Финалчиларнинг лойиҳалари аёллар бизнесининг диверсификацияланганлигини намойиш этиб, анъанавий соҳалар доирасидан чиқиб кетмоқда. OSON учун AWE дастурини қўллаб-қувватлаш сифатли таълимга бўлган кириш имкониятини ошириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва минтақадаги даромадларни легаллаштириш воситаси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » OSON аёллар бизнесини қўллаб-қувватламоқда