Навоийда “иш ва права” ваъдаси билан фирибгарлик фош бўлди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб бериш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган гумонланувчи ушбу “хизматлари” эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, шахс ўз айбини тан олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг